Тожикистон Ўзбекистондан бошқа ҳаммага юк ташиш нархларини оширди

Тожикистон Ўзбекистондан бошқа ҳаммага юк ташиш нархларини оширди

Тожикистон шимолида темир йўл орқали юк ташиш нархлари оширилди, деб хабар берди ТожикТА.

"Тожикистон темир йўл компанияси Сўғд вилояти ҳудуди орқали юк олиб ўтишнинг ички тарифларини сезиларли даражада оширди. Янги тарифлар шу йилнинг 5 апрелидан бошлаб амал қилади", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, 5 апрелдан Тожикистон шимолидаги темир йўллар орқали нефт маҳсулотларини ташиш нархи деярли 60 фоизга, суюлтирилган газни ташиш нархи 93 фоизга, бошқа маҳсулотлар учун эса 2,4 бараварга ошди.

Мисол учун, эндиликда "Сари Оғоч" (Қозоғистон) пунктидан Хўжандга бир тонна бензин етказиш 57,94 долларга тушади (аввал 37,85 доллар эди). Суюлтирилган бензин учун эса етказиб берувчи 40,16 доллар тўлайди (аввал 28,8 доллар).

Бу ўзгаришлар фақатгина Ўзбекистондан келтириладиган юкларга тааллуқли эмас.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.