Тожикистон Ўзбекистонга бир ой ичида янги автобус рейсларини йўлга қўймоқчи

Тожикистон Ўзбекистонга бир ой ичида янги автобус рейсларини йўлга қўймоқчи

Яқин вақт ичида маълум бир расмиятчиликка риоя этилгандан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазирлиги раҳбари Худоёр Худоёрзода Душанбедаги матбуот анжуманида маълум қилган.

Май ойи ўрталарида Хўжанд ва Тошкент ўртасида мунтазам автобус қатнови очилган эди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам янги автобус рейсларини очиш режалаштирилган, бироқ ҳозирча бу масала ҳал этилмаган эди.

Худоёр Худоёрзода бу вақт масаласи эканлиги ва Транспорт вазирлигига бир ой ичида мазкур масалани ҳал этиш юклатилганлигини таъкидлади.

“Давлатлар ўртасида йўловчи ташиш, шу билан бирга юк ташишга ҳам маълум бир йиғимлар мавжуд. Икки давлат ўртасида ҳукуматлараро келишув имзолангандан сўнг ўзбек ҳукумати тегишли қарор билан Тожикистондан кириб келувчи ва транзит юк автотранспорт воситалари ва автобусларга қўшимча йиғимларни соддалаштирди”, — деди у.

Вазир ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасини кесиб ўтувчи хорижий юк транспорти ҳамда автобус транзити ва мамлакатга кириши учун тўлов тўланишини бекор қилиш масаласи ҳам ҳал этилганлигини таъкидлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.