Тожикистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN самосваллари етказиб берилади

Тожикистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN самосваллари етказиб берилади

“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди.

Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган.

Улар, шунингдек, Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимили қудратли тежамкор D20 двигатели, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABSли барабанли тормоз, электрон назорат тизимлари ва қулай кундузги кабина билан жиҳозланган.

Бугунги кунга қадар умумий суммаси 1,2 миллион долларга тенг 11 дона автомобиль жўнатилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.