Токио-2015: BMW нима учун моторга сув қўшди?

Токио-2015: BMW нима учун моторга сув қўшди?

M4 GTS — моделини BMW компаниясининг энг тезкор икки эшикли автомобили дейиш мумкин. M4 GTS’ни келгуси йилнинг баҳор ойларидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Унинг нахри 146 минг евро бўлиб, BMW маҳсулотлари ичида қимматлиги бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди. Бунга икки омил сабаб бўлмоқда. Биринчидан, мазкур модел коллекционерлар учун мўлжалланган бўлиб, 700 дона ишлаб чиқарилиши режалаштирилган (уларнинг 300 донаси АҚШ бозорида сотилади). Иккинчидан, BMW айнан шу моделида илк бор цилиндрларга ҳаво оқимини юбориб, ҳаракатни таъминлайдиган коллекторда сув пуркаш тизими қўллади.

Бу моторнинг тезроқ ҳаракатланишига хизмат қилиши айтилмоқда. Унинг ишлаш тамойили қуйидагича – ҳаво оқими юборилаётган вақтда сув унинг ҳароратини пасайтиради ва зичлигини таъминлайди. Бу эса цилиндрлар кўпроқ ёнилғи олишига хизмат қилади. Натижада самарадорлик янада ортади.

Тахминга кўра, юкхонадаги беш литрли сув идиши беш маротаба ёнилғи қуйиб олгунга қадар етади. Чунки сув захираси иқлимни назорат қилиш тизимидаги конденсат ҳисобига тўлдириб борилади. Бироқ ҳайдовчи унга фақатгина фильтрланган сув қуйишига тўғри келади. Чунки ифлосланган сув мотор сифатини ҳам бузиши мумкин.

Модел уч литр ҳажмга эга олти цилиндрли битурбо мотор билан таъминланиб, унинг қуввати 500 от кучига қадар оширилади. Бураш лаҳзаси эса 600 ньютон-метргача етади.

M4 GTS пойга трассалари учун дунёга келган. Том, капот, юкхона, тўсиқлар қисмлари ва ўриндиқлар каркаслари ва бошқалар карбонли материаллардан тайёрлангани сабабли машинанинг вазни 1510 килограммга қадар енгиллашди.

Модел роботлаштирилган узатмалар қутиси билан таъминланган. Қўшимча пул эвазига Clubsport — хавфсизлик каркаси, олти нуқтали камар ва ўт ўчириш тизими билан жиҳозланиши мумкин.

Автомобиль 100 километрлик кўрсаткичга чиқиши учун 3,8 сония сарфлайди ва 305 километр/соат тезликка чиқа олади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!