Токио автосалонининг интиқиб кутилаётган янгиликлари

Токио автосалонининг интиқиб кутилаётган янгиликлари

Октябрнинг охирида Япония пойтахтида навбатдаги автокўргазма иш бошлайди. Унга таниқли автомобилсозлик компаниялари ўз ҳунарини намойиш этади.

Концептуал автомобиллар орасида Mazdaнинг янги автомобили кўпчиликни қизиқтириб турибди. Toyotaнинг резинали (юмшоқ кузовли) шаҳар автомобили ҳамда Tj Cruiser йўлтанламасини кўриш иштиёқида юрганлар ҳам оз эмас.

Хабарларга кўра Toyota автомобилининг кузови пишиқ e-rubber аралашмасидан тайёрланади. Юмшоқ кузов, табиийки, нохуш ҳодиса рўй берганда пиёдаларга камроқ шикаст етказади. Tj Cruiser эса тажовузкор қиёфада бўлиб, кузовида тирналмайдиган ва ёрилмайдиган қопламаси бўлади.

Токиода Daihatsu маркаси DN U-Space ва DN Pro Cargo машиналарини, шунингдек DN Compagno седани ва DN Trec ихчам кроссоверларини томошабинларга кўрсатади.

Mitsubishi ҳайдовчига зарурат сезмайдиган Evolution кроссоверини тақдим этади. Электрли SUVнинг сунъий идроки йўлдаги вазиятдан ҳайдовчини бохабар этиб боради. Қолаверса, электрон мия жамики тизимни ҳайдовчига мослаб беради.

Токио автосалонининг янгиликларидан воқиф бўлиш учун carzone.uz сайтини кузатиб боринг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"