Толятти усталари тўрт моторли электромобиль ясади

Толятти усталари тўрт моторли электромобиль ясади

Зеленоград ва Толятти шаҳридан бўлган усталар 4та ғилдирак-моторли митти электромобил тайёрлади. Янги машина Уляновск кўчаларида синаб кўрилди.

Тўрт моторли электромобилга бирданига икки ном берилди: Zetta ва El-Panda. Унинг дизайнери, ҳақиқатан, панда айиғидан илҳомланганга ўхшайди. El-Panda универсал платформада қурилган бўлиб, литий-ионли батареялари полга ўрнатилган.

Ғилдирак-моторнинг энг кам қуввати 18,1 кВтга тенг. Машинанинг тўла қуввати 98 от кучига баробар.  Йўл захираси хийла дуруст. Батареяларни зарядламасдан 200 кмча йўл босиш мумкин.

Аммо у серияли ишлаб чиқарилиши номаълум. Чунки бунинг учун катта сармоя лозим.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"