Тўқнашув тести манекенлари “қарироқ” ва “тўлароқ” бўлади

Тўқнашув тести манекенлари “қарироқ” ва “тўлароқ” бўлади

Мичиган университетининг автомобиль тиббиёти Халқаро маркази мутахассислари тўқнашув тести манекенларига доир хулосасини берди. Олимлар манекенларни “қаритиш” ва “семиртириш” тарафдори. Чунки ҳозирги манекенлар замонавий америкаликларга хос бўлмаган ҳолатдадир.

Америка халқининг ўртача ёши бир оз улғайган ва фуқаролар тўлишган. Хавфсизлик синови ўтказишда эса бу ҳисобга олинмаяпти. Бошқача айтганда, ҳозир аварияга йўлиқаётган одамларнинг танаси синалаётган қўғирчоқнинг гавдасидан сезиларли фарқ қилади.

Қолаверса, 2013 йилда Калифорния университети мутахассислари ўтказган тадқиқот вазни оғир одамларнинг 78 фоизининг ЙТҲларга дуч келиш хавфи юқорилигини кўрсатган.

Мичиган университетида Humanetic фирмаси кўмагида замонга мос манекенлар ишлаб чиқилди. Бу қўғирчоқлар 122 кг бўлиб, стандарт манекендан 50 кгга оғирроқ. Бундан ташқари, 70 ёшли семизгина кампирга ўхшаш манекен ҳам тайёрланди.

Замонавий манекенлар иштирокида тўқнашув тести қачон ўтказилиши аниқ айтилмади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"