Тошкент аэропорти штатли режимда ишламоқда

Тошкент аэропорти штатли режимда ишламоқда

Якшанба куни шаҳарни туман қоплаганлиги сабабли тунда учиш йўлагида кўриш узоқлиги 50 метрни ташкил этди. Натижада ўнлаб рейслар тўхталиб қолди ёки бошқа шаҳарларга йўналтирилди.

Тошкент халқаро аэропорти кеча қалин туманда тўхтаб қолган ўз ишини штатли режимда тиклагани хабар қилинмоқда. Аэропорт вакили ушланиб қолган барча рейслар ҳаракатга тушганини маълум қилган. Вакилнинг айтишича, ушланиб қолиш вақти ўртача беш соатни ташкил қилган.

Ўзбек авиалиниясида Москва, Истамбул ва Санкт-Петербург рейслари ушланиб қолган. Уларнинг бир қисми бошқа вақтга кўчирилган бўлса, яна бири Наманган аэропортига йўналтирилган.

Айтиб ўтиш керакки, декабрнинг охиридан бошлаб қалин туман туфайли Тошкент аэропортининг ишида тунги ва эрталабки вақтларда узилишлар содир бўлмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#самолёт

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"