Тошкент аэропортидаги таксичилар фаолияти тартибга солинади

Тошкент аэропортидаги таксичилар фаолияти тартибга солинади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳаво бандаргоҳидан чиқишдаги таксичилар фаолиятини тартибга солишга келишиб олди. Бу ҳақда 15 январь куни Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аэропортдан чиқишда тўпланиб турувчи таксичилар билан боғлиқ кўплаб шикоятлар келиб тушган, уларнинг аксарияти меҳмонлар билан қўпол муносабатда бўлади. «Ушбу масала бўйича аэропорт раҳбарияти билан келишувга эришдик. Тез орада тартибга солинади», — деди у.

Азиз Абдуҳакимов мамлакат аэропортларида ҳалигача интернетга уланиш, туристик карталар, SIM-карталар тақдим этиш, турлар, Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган маданий тадбирлар тўғрисида маълумотлар берувчи хизматлар ташкил этилмаган.

«Ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича ишлар бошланди. Аэропортларда Давлат туризм қўмитасининг махсус ахборот марказлари ўрнатилмоқда. Мобиль операторлари ва туристик компаниялар билан мавжуд бўлмаган хизматларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Тез орада мамлакатдаги барча аэропортларда ягона стандарт бўйича хизматларни ташкил этамиз», — деди у.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.