Тошкент-Андижон-Тошкент поездлари қатнови тўхтатилди

Тошкент-Андижон-Тошкент поездлари қатнови тўхтатилди

Душанба ва чоршанба кунлари амалга ошириладиган Тошкент-Андижон-Тошкент  йўналиши бўйлаб поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Sof.uz.

Маълумотларга кўра, поездлар ҳаракати техник сабаблар туфайли бекор қилинган. Мазкур темир йўл қисмида профилактик-техник ишлар олиб борилмоқда.

17 апрель куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб 60/59 ва 19 апрелда 62/61 рейслари бекор қилинган. Рейслар қачон қайта йўлга қўйилиши ҳали номаълум.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.