Тошкент автобусларида йўловчилар оқими ўрганилади

Тошкент автобусларида йўловчилар оқими ўрганилади

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси тизимидаги автобус саройлари йўналишларида 3 июлдан йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб, Daryo.uz ёзмоқда.

Ўрганиш ишлари йўловчилар ташишни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада оптималлаштириш, ҳаракатланадиган таркибнинг рационал миқдорини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Шу муносабат билан, «Тошшаҳартрансхизмат» маъмурияти йўловчилардан ўрганиш давомида фаол иштирок этишни, йўл ҳақини ўз вақтида тўлаб боришни ҳамда бир марталик чипталарни чипта сотувчилардан талаб қилишни илтимос қилган.

Кўрсатилаётган йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича таклиф ва эътирозларни «Тошшаҳартрансхизмат»га компанияниг сайти ёки 1062 рақамли ишонч телефони орқали йўллаш мумкин.

Компания йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари қачонгача давом этиши ҳақида қўшимча ахборот бермаган.

Ўзбекистон пойтахтида 2014 йил баҳорида ҳам йўловчи ташиш транспортининг барча турлари, жумладан, метро, автобуслар, трамвайлар ва йўналишли таксиларда йўловчи оқими комплес ўрганилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.