Тошкент – Бекобод йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилади

Тошкент – Бекобод йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, бир сўз билан айтганда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди. Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди.

Президентимиз, шунингдек, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Uz24.uz ёзмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.