“ТОШКЕНТ БОЗОР”: Ишлатилган буюмларингизни сотинг ва даромад қилинг

“ТОШКЕНТ БОЗОР”: Ишлатилган буюмларингизни сотинг ва даромад қилинг

Телеграмдаги фойдали каналлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Улардан бири “ТОШКЕНТ БОЗОР” канали: https://t.me/torgovlya_uz

Бу қанақа канал?

Ушбу канал  оддий фойдаланувчилар ўз маҳсулотларини сотиши ёки бошқалар қўйган буюмларни сотиб олиши учун очилган.  Бу ерда сиз ўзингизнинг ишлатилган ёки янги буюмларингизни эълон қилиб, каналнинг бошқа аъзоларига сотишингиз мумкин.  “ТОШКЕНТ БОЗОР” каналининг 20 мингдан ортиқ аъзоси бор.

Эълон қандай қўйилади?

Сотилаётган маҳсулотлар ҳақида эълон қўйиш мутлақо бепул. Бунинг учун канал админига (@erkak_uz) маҳсулотингиз ҳақидаги маълумотларни қуйидаги тартибда жўнатишингиз керак:

1) Расм;
2) Маҳсулот номи;
3) Ҳолати;
4) Нархи;
5) Шаҳар;
6) Алоқа учун Телеграмдаги исмингиз ёки телефон.

Шундан сўнг админ бу эълонингизни сизнинг номингиздан каналда чоп этади.

Каналдан қандай сотиб олинади?

@torgovlya_uz (Каналнинг Телеграмда рўйхатдан ўтган исми) каналида нафақат ўз буюмларингизни сотишингиз, балки бошқалар қўйган маҳсулотлар орасидан ўзингизга ёққанини танлаб, сотиб олишингиз ҳам мумкин. Каналда турли-туман буюмлар савдога қўйилади. Уларнинг энг кўп учрайдиганларини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

— Телефон,  компютер каби электроника буюмлари (Енг кўп сотиладиган маҳсулотлар шу тоифада);
— Уй-рўзғор буюмлари;
— Мебеллар;
— Кийим-кечак;
— Гигиена, атир-упа ва истеъмол товарлари ва ҳоказо.

Сотилаётган ҳар бир маҳсулот остида эгасининг алоқа маълумоти (Телеграмдаги исми ёки телефон рақами) бўлади. Каналга қўйилган маҳсулот ҳақидаги маълумот, тахминан, қуйидаги кўринишда бўлади:

Шу алоқа маълумоти орқали Телеграмнинг ўзидан туриб сотувчига ёзиб, ундан маҳсулот ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин. Нархини савдолашиб туширишингиз ҳам мумкин. Ахир, бу бозор-ку. Келишиб олганингиздан кейин сотувчи билан ўзингизга қулай жой ва вақтда учрашиб,  унинг қўлидан маҳсулотни шахсан қабул қилиб оласиз.

Бошқа каналлардан қандай афзаллиги бор?

Телеграмда сўнгги пайтларда турли хил савдо каналлари кўпайиб кетди. Улар орасида “ТОШКЕНТ БОЗОР” канали қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради ва aфзал ҳисобланади:

  1. Канал аъзолари сони 20 мингдан ортиқ. Бу дегани,  маҳсулотлар сони кўп ва танлов имконияти катта. Шунингдек, қўйган маҳсулотингизни кўпроқ одам кўради ва сотилиши имконияти ҳам ошади.
  2. Каналга фақат ишончли ва текширилган маълумотлар қўйилади. Сотиш учун қўйилган маҳсулотлар сифати ва тўғрилиги учун уни сотаётган одам масъул.  Канал админи фақат алоқа маълумотларининг тўғрилиги ҳамда маҳсулот ҳақида етарли даражада маълумот берилгани учун жавоб беради. Яъни, у шу маълумотлар борлигини текширгандан кейин каналга қўяди. Демак, каналдаги маълумотлар тўғрилиги даражаси юқори.
  3. Канал йўналишига алоқаси бўлмаган постлар қўйилмайди ва рекламалар миқдори жуда кам. Шундай каналлар борки,  уларга ҳаддан зиёд кўп реклама қўйилади ва уларнинг кўпи бемаъни ёки ёлғон маълумотлардан иборат бўлади. @torgovlya_uz канали бундай эмас. У бемаъни рекламалардан ҳоли.
  4. Канал Terabayt.uz сайти билан ҳамкорликда бошқарилади. Яъни, унга қандай эълонлар қўйилишини, маълумотларни қабул қилиш ва текшириш жараёнини сайт назорат қилади. Эҳтимол, “ТОШКЕНТ БОЗОР”нинг энг aфзал жиҳати шундадир. Terabayt.uz сайти яқин икки йилдан бери хизмат кўрсатиб келмоқда ва ахборот технологиялари соҳасида энг ишончли ахборот манбаи сифатида ном қозонган.  Шундай экан, “ТОШКЕНТ БОЗОР” канали ишончли қўлларда. Фойдаланувчиларнинг каналда бошқалар кўриши исталмаган барча шахсий маълумотлари тўла сир сақланиши кафолатланади.

Каналга қўшилинг

Канал сизга маъқул бўлдими? Унга қуйидаги ҳавола орқали қўшилинг: https://t.me/torgovlya_uz

Ҳаволани боссангиз, телефонингизда “Телеграм” дастури орқали қуйидаги ойна очилади:

Сиз ойна остидаги “Join” (Қўшилиш) тугмасини босганингиздан кейин, каналга расман қўшилган бўласиз.  Шундан сўнг, қачон каналга янги маҳсулот эълони қўйилса, Телеграмдан сизга хабарнома келади (хабар олиш функцияси ўчириб қўйилмаган бўлса).

Агар телефонингизга ҳали Телеграм дастури ўрнатилмаган бўлса, унда замондан анча орқада қолиб кетибсиз (Узр).  Телеграм дастурини юклаб олиш учун манзиллар:  Андроид учун ва iOS (iPhone) учун.

Айтганча, Телеграмни компютер браузери орқали ҳам ишлатиш мумкин. Бунинг учун https://web.telegram.org манзилига кириб, телефон рақамингиз орқали рўйхатдан ўтишингиз керак. Телефонингизни киритганингизда, сизга махсус код юборилади ва у орқали сўнг Телеграм аккaунтингизга кирасиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.