Тошкент-Чимкент йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент-Чимкент йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Остона шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги ҳукуматлараро келишув доирасида халқаро автомобил ташувлари бўйича қозоқ-ўзбек қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги юк ташишлар ҳажми бўйича маълумот алмашишган ва жорий йилда ўзаро юк ташиш ҳажми ошганлигини қайд этишган.

«Томонлар шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилди ва дастлабки босқичда Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови бўйича иш олиб боришга келишиб олди», вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Вазирликнинг маълумот беришича, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида икки мамлакат ўртасида автомобилда юк ташиш ҳажми 11 фоизга ошган ва 169,5 минг тоннани ташкил этган. Автотранспортда ташилган юкларни асосан текстил, гилам, матолар, сабзавот ва мевалар, пластмасса маҳсулотлари, механизм ва асбоб-ускуналар ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.