«Тошкент—Чимён» йўлида кўчки содир бўлди

«Тошкент—Чимён» йўлида кўчки содир бўлди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 69-километрида, «Ғазалкент—Чимён» йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15—20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, 27 март куни соат 9:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4—4,5 метр кенгликка ва 35—40 метр узунликка катталашган, деб ёзади Sof.uz.

«Содир бўлган кўчки натижасида маҳаллий аҳолига ва турар жой биноларига зарар етмаган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Хабар беришларича, табиий офат оқибатлари бартараф этилгунига қадар, 4R6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 58-километридан 71-километригача автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.