Тошкент – Чирчиқ – Чимён йўли таъмирдан чиқарилди

Тошкент – Чирчиқ – Чимён йўли таъмирдан чиқарилди

Тошкент — Чирчиқ — Чимён йўлининг узунлиги 20 км бўлган икки бўлаги тўлиқ таъмирдан чиқди.

4Р6-сонли автомобиль йўлининг 66,6 — 76,5 ва 80 — 81 километрлари  капитал таъмирдан чиқди. Таъмирланган йўлнинг умумий майдони 95 минг кв. метрдан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган, дея ёзади Kun.uz.

2016 йил охирига қадар Ўзбекистонда 512 км автомобиль йўллари таъмирдан чиқади. Ундан ташқари мавжуд бўлган автомобиллар турар жойларига 8,7 минг кв. метр асфальт ётқизилди, узунлиги салкам 10 км бўлган йўл чети мустаҳкамланди.

Шунингдек, йўлнинг узунлиги 1 км бўлган қисмига светодиодли ёритиш тизими ва металл тўсиқлар ўрнатилди.

Тўла таъмирлаш ишларига қадар

Тўла таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.