Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузар 190 та автобусга жарима ёзди

Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузар 190 та автобусга жарима ёзди

Тошкент чорраҳаларида видеокузатув камералари ишга тушганидан бери шаҳар жамоат транспорти автобуслари томонидан содир этилган 190 та қоидабузарлик қайд этилди.

Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Автобуслар томонидан йўл қўйилган ва камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликнинг бари «қизил чироқ»да ҳаракатланиш ёки «стоп-чизиқ»ни босиш билан боғлиқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.