Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган фото- ва видеокамералар қоидабузарликни қайд этишга киришди

Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган фото- ва видеокамералар қоидабузарликни қайд этишга киришди

Хабарингиз бор, Тошкентдаги 120та чорраҳага автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш тизими ўрнатилмоқда. Sputnik хабарига кўра, айни пайтда 100та чорраҳага камераларни ўрнатиш тугалланган бўлиб, улар ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини қайд қилиб бормоқда.

“Сўнгги ойларда 2500та қоидабузарлик қайд қилинган бўлиб, автомобиль эгалари жавоб беришларига тўғри келади. Тизим ишга туширилганидан сўнг жарима тўлаш талаб қилинган хатлар уларга юборилади. Автомобиль эгаларининг бу ҳақда огоҳлантирилмаганмиз, қабилидаги даъволарига асос йўқ, йўл ҳаракати иштирокчиси фото ва видео қайд қилинишидан қатъи назар, қоидаларга риоя этишлари лозим”, — дея таъкидлаб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Тизим автоматик тартибда қоидабузарликнинг икки кўриниши – ҳаракат тезлигининг оширилиши ва қизил чироқдан ўтишни қайд этса, бошқа қоидабузарликлар бошқарув марказидаги операторлар томонидан рўйхатга олинади.

Қоидабузарлик қайд этилганидан ҳайдовчига почта орқали қоидабузарлик рўйхатга олинган сана ва жой, авто давлат рақами, бир неча фотосурат ва бошқа маълумотлар кўрсатилган хат юборилади. Автомобиль эгаси бир йил давомида жарималарни тўлаши шарт.

Хабарда келтирилишича, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва йўллардаги патруллар сони тизим ишга тушганидан сўнг қисқармайди. Улар бошқа вазифаларни бажаришади. Масалан, ҳайдовчи гувоҳномасисиз ёки маст ҳолатда машина бошқариш каби қоидабузарликларни текширишади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!