Тошкент-Душанбе рейси бўйича авиачипталар нархи арзонлашди

Тошкент-Душанбе рейси бўйича авиачипталар нархи арзонлашди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 13 октябрдан Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича тарифлар арзонлаштирилганини маълум қилади.

Тошкентдан Душанбега бир томонлама авиачипта нархи 75 EUR, Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида 153 EUR, Душанбедан Тошкентга бир томонлама чипта нархи 87 EUR этиб белгиланди, дейилади МАК хабарида.

Ўзбекистон ҳудудида авиачипталар тўлови миллий валютада амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тожикистон пойтахтига ҳафтанинг сешанба кунлари А320 самолётларида парвоз қилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.