“Тошкент ҳайдовчилари” бир-бирига беминнат ёрдам беради

“Тошкент ҳайдовчилари” бир-бирига беминнат ёрдам беради

Facebookдаги 87 мингдан кўпроқ аъзолари бўлган «Водители Ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳи янги ташаббус бошлади.

Пойтахт ёки мамлакат йўлларида бирор ҳайдовчининг автомобили носозлик (масалан, аккумулятори ўтириши ёки баллони тешилиши) туфайли тўхтаб қолса, гуруҳда ташкил этилган ёрдам телефонига қўнғироқ қилади. Шундан сўнг унга яқин жойдаги бирор кўнгилли ҳайдовчи дарҳол ёрдамга етиб боради. Ихтиёрий ёрдам учун ҳақ олинмайди.

Гуруҳда эрталабки соат саккиздан кеч соат ўн биргача ёрдам хизматидан фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.

Мазкур гуруҳ Facebook ижтимоий тармоғида бир неча йил муқаддам ташкил этилган. Гуруҳ аъзолари автомобилларга доир янгиликлар, муаммолар ва бошқа мавзуларни муҳокама қилиб боради. Шунингдек, гуруҳ фаоллари турли тадбирлар ўтказиб туради. Жорий йилда Намангандан Самарқандга марҳум президент И. Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун борган 76 ёшли отахонга “Водители Ташкента” ва “Наманган ҳайдовчилари” гуруҳлари биргаликда янги велосипед ва музлаткич совға қилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"