Тошкент ИИББ: Жарима тўламаган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жўнатилади

Тошкент ИИББ: Жарима тўламаган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жўнатилади

16 майдан бошлаб қоидабузарлик бўйича тўланмаган жарималар учун автомобиллар жарима майдончаларига жўнатилади. Бу ҳақда пайшанба куни ўтказилган брифингда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Ушбу чора фақат шаҳар чорраҳаларидаги видеокузатув камералари томонидан қайд этилган қоида бузилишларига нисбатан қўлланилади.

Қоидабузарлик содир этган автомобиль эгасига жаримани тўлаши учун 2 ой муҳлат берилади. Ушбу муддат ичида жаримани тўламаган ёки жаримага норозилик билдирмаган ҳайдовчининг автомобили ИИББ ЙҲХБ томонидан жарима майдончасига юбоилади ва жаримани ундириш бўйича амалий чора кўрилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.