Тошкент ИИББ: қоидаларни писанд қилмайдиган «миллионер» ҳайдовчилар рўйхатида Ваз-2106 ҳайдовчиси пешқадамлик қилмоқда

Тошкент ИИББ: қоидаларни писанд қилмайдиган «миллионер» ҳайдовчилар рўйхатида Ваз-2106 ҳайдовчиси пешқадамлик қилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ҳафта давомида кузатув камералари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари қоидабузарлари топ-5 лигини эълон қилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Биринчи ўринни Ваз-2106 русумли, давлат рақам белгиси 10 J 506 FA бўлган автомашина ҳайдовчиси банд этди. У жами 32 марта қоидабузарликлар яъни, 1 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 31 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хохламаган ҳолда, жарималар миқдорини 9 435 825 сўмга етказди.

Иккинчи ўринга Cobalt русумли, давлат рақам белгиси 10 J 434 LA бўлган автомашина ҳайдовчиси сазовор бўлди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 21 марта яъни, 18 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 3 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 4 193 700 сўмга етказди.

Учинчи ўринда Matiz русумли, давлат рақам белгиси 01 O 905 RA бўлган автомашина ҳайдовчиси қайд этилди. У жами 17 марта, жумладан, 16 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 2 845 725 сўмни ташкил этди.

Тўртинчи ўринни Spark русумли, давлат рақам белгиси 01 B 361 PA бўлган автомашина ҳайдовчиси эгаллади. Ҳайдовчи 15 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 2 246 625 сўмни ташкил этади.

Бешинчи ўринда Nexia 2 GLE (давлат рақам белгиси 30 707 FAA) автомашинаси ҳайдовчиси. 14 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган ҳолда ҳаракатлангани учун . Унга 3 295 050 сўмлик жарима солинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.