Тошкент ИИББ: Тошкентга киришга чеклов фақат юк машиналарига тааллуқли

Тошкент ИИББ: Тошкентга киришга чеклов фақат юк машиналарига тааллуқли

Ўзбекистон Мустақиллик куни (1 сентябрь) арафаси ва байрам кунлари Тошкентга фақатгина айрим юк машиналарининг киришига чеклов қўйилади. Бу ҳақда ИИББ шахсий таркиби тайёргарлиги бўйича тадбир доирасида Тошкент ИИББ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари полковник Бахтиёр Охунов маълум қилди.

«Блокпостларда назорат-ўтказиш пункти тартиби амалда бўлиб, ҳар бир [юк] машина текширилади. Вазирлик ва маҳкама қарори билан айрим юк машиналарининг киришига чеклов қўйилади. Йўловчи транспортлари, жумладан автобуслар ўтказилади. Улар тўхтатилади, текширилади ва ўтказиб юборилади», — деди ИИББ бошлиғи ўринбосари.

Асосий текширувлар махсус рақамларни аниқлаш тизими ёрдамида ўтказилади. «Бундай тизимлар шаҳарга кирувчи ҳар бир постга ўрнатилади. Машина ўғирланган ёки жаримага тортилган бўлса, биз база бўйича сигнал оламиз», — деди Бахтиёр Охунов.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.