Тошкент марказида марафон туфайли кўчалар ёпилади

Тошкент марказида марафон туфайли кўчалар ёпилади

"Мустақиллик марафони" ўтказилиши муносабати билан 2018 йил 9 сентябр куни "Пахтакор" стадионидан "Нукус" кўчасигача бўлган кўчалар ёпилади.

Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Кўчаларда ҳаракат 9.00дан 13.00га қадар чегараланади.

Қуйидаги кўчалар ёпилади:

Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасига қадар,

Нукус кўчаси – Абдулла Қаҳҳор кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача,

Абдулла Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Абай кўчасигача,

Абай кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача,

Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача,

Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#кўча

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.