Тошкент марказидаги Нуронийлар кўчаси очилди

Тошкент марказидаги Нуронийлар кўчаси очилди

Ички ишлар бош  бошқармаси бугун пойтахтимиздаги яна бир кўчани очиб берди. Бу Нуронийлар кўчасининг Каримов кўчасидан то Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисмидир, деб ёзмоқда Podrobno.uz.

Илгари бу кўчанинг Марказий банк яқинидаги қисми икки томонлама устунчалар билан тўсиб қўйилган эди. Энди ҳайдовчилар Нуронийлар кўчаси орқали яқинда очилган Матбуотчилар кўчасига тўғри бора олади.

Эслатиб ўтамиз: фуқаролар қулайлиги учун аввал ёпиқ бўлган иккита кўча яқинда очилган эди.

Мавзу:

#янги

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"