Тошкент метрополитени 2030 йилгача яна 10 та янги бекат қуришни режалаштирмоқда

Тошкент метрополитени 2030 йилгача яна 10 та янги бекат қуришни режалаштирмоқда

Тошкент метрополитени ўз йўналишларининг умумий узунлигини 2030 йилгача қурилиши режалаштирилаётган 10 та янги бекат ва Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб қуриладиган электрлаштирилган темир йўл ҳисобига 160 километрга етказишни кўзламоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 9 августдаги йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари ва «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг раҳбари Ойбек Худойқулов маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда хитойлик мутахассислар билан бу борада ишлар олиб борилмоқда. 2030 йилгача мўлжалланган режага кўра, 22 километр ерости, 102 километр ерусти йўли қуриш бўйича иш кетмоқда.

Ойбек Худойқуловнинг айтишича, «Беруний» бекатидан Қорақамишгача иккита бекат, «Буюк Ипак Йўли» бекатидан ТТЗгача учта бекат ва «Мингўрик» бекатидан Жанубий вокзалгача бешта бекат қуриш режалаштирилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.