Тошкент метрополитенининг қурилиши нега тўхтатилгани маълум бўлди

Тошкент метрополитенининг қурилиши нега тўхтатилгани маълум бўлди

Миллий матбуот марказида “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон темир йўллари тизимида амалга оширилган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда иштирок этган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош менежер-бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов йигирма йиллар аввал метрополитеннинг “Туркистон” бекати ярмигача қисмида сув борлиги сабабли қурилиш тўхтаб қолганини айтиб ўтди.

Қўшимча қилинишича, метрополитен бекатларини қуриш ишлари учун Германия билан бурғаловчи машиналарга шартнома қилинган. Бурғаловчи машиналар 70 см.дан 19.5 метрггача бурғалаш ишларига қодир ҳисобланади.

Кейинги йилнинг охирига қадар иккита бекат йўловчилар хизматига топширилиши режалаштирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.