Тошкент метросида шу йил якунига қадар йўлкира ҳақи кўтарилмайди

Тошкент метросида шу йил якунига қадар йўлкира ҳақи кўтарилмайди

Метро – энг оммавий транспорт тури ҳисобланади. Метро йўлкира ҳақи оширилмаслиги ҳақида "Тошкент метрополитени" УК бош инженери Баҳтиёр Садиков маълум қилди.

"Шу йил якунига қадар метро йўлкира ҳақини ошириш ниятимиз йўқ. Метрополитен энг оммабоп транспорт тури ҳисобланади. Шунинг учун тўлов тарифларини бир маромда ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Ушбу транспорт турига йўловчи ташиш автобуслари ҳам киради. Шунинг учун ҳозирча тарифлар оширилиши ҳақида ҳеч қандай гап сўз йўқ", — деди "Тошкент метрополитен" ДУ бош инженери Баҳтиёр Содиқов.

Садиқов "Лекин ҳукумат томонидан ёқилғи маҳсулотларининг нарх оширилса, ўз-ўзидан метро йўлкира ҳақи ҳам ўзгаради", — деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 мартдаги Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш пенсионерлар учун соат 10:00дан соат 16:00 гача бепул бўлганди.

Бундан ташқари, Тошкент метросида "Mikroelektronika Plyus" маҳаллий корхонаси томонидан йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими татбиқ этилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичида Мустаққиллик майдони метро бекати тест синовлари тариқасида махсус турникет ва бир марталик чипта сотувчи автоматлар билан жиҳозланди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Метро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.