Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Санкт-Петербургда содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг Тошкент милицияси метрополитенда назоратни кучайтирди, деб маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев бўлиб ўтган брифингда. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Унинг айтишича, Санкт-Петербургдаги терактдан кейиноқ Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти пойтахт метросидаги барча бекатларни кўздан кечирган.

«Вазирлик раҳбарияти метродаги барча бекатларни кўриб, милиция ходимлари қанчалик самарали ишлаётганлигини шахсан текширишди. Ҳозирда текширувнинг икки босқичи ташкиллаштирилди: биринчиси — метрополитенга киришда, иккинчиси — турникет олдида. Россияда содир бўлган терррочилик ҳаракатларидан сўнг бекатлардаги тиғизликдан келиб чиқиб ходимлар бириктирилди», — деди у.

Шунингдек, тез орада махсус ромли металл аниқлагичларни келтириш ва ўрнатиш масаласи ҳал бўлади. Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, бу масала ҳокимият билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда пойтахт метроси учта линиядан иборат бўлиб, 29та бекат мавжуд.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.