Тошкент метросида йўлкира ҳақи арзонлашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент метросида йўлкира ҳақи арзонлашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига кирувчи Тошкент метрополитенида йўл ҳақи пасайиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. 

Компания ахборот хизматидан маълум қилинишича, интернет нашрларида тарқатилаётган йўл ҳақи 1200 сўмдан 820 сўмгача туширилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз. 2 ноябрь куни Халкаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси чоғида соҳа мутахасисслари томонидан айтилган сўзларни ОАВ вакиллари нотўғри талқин қилган. Шу билан бирга йўловчиларни асоссиз маълумот билан ишонтириб қўйишмокда. 

"2016 йилнинг 1 октябридан ойлик чипталарининг янги кўриниши жорий этилди. Ҳар бир чипта ойига 180та сафарга мўлжалланган бўлиб, 23 фоизли чегирмага эга. Бошқа сўз билан айтганда, ўтган йили белгиланган йўлкира нархи, яъни 1200 сўмнинг имтиёзи ушбу 23 фоизидадир. Бундан келиб чиқиб, ойлик йўл чипта эгалари ҳар бир сафари учун 924 сўм тўлаб келмоқда", — дея қайд этади компания. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Метро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.