Тошкент метросида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда

Тошкент метросида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда

Тошкент метросида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу лойиҳа «Mikroelektronika Plyus» маҳаллий корхонаси томонидан амалиётга татбиқ этилмоқда.

Лойиҳа 2 йил давомида дунёнинг ривожланган шаҳарларининг транспорт тизимлари ўрганиб чиқилди ва маҳаллий инженер ва дастурчилар томонидан миллий ечим ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида Мустаққиллик майдони метро бекати тест синовлари тариқасида махсус турникет ва бир марталик чипта сотувчи автоматлар билан жиҳозланди.

Синов натижалари ва аҳолининг таклифлари асосида тизим янада такомиллаштирилади ва метронинг барча бекатлари тўлиқ тизимга уланади.

Тизим тўлиқ жорий этилгандан сўнг йўлкира ҳақини тўлашнинг бир неча қулай усуллари амалиётга жорий этилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.