Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкент метрополитени учун ойлик йўл чипталари қайтарилганини маълум қилди.

Компания сайтидаги ахборотга кўра, мазкур қарор «Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш, шунингдек, йўловчиларнинг шаҳар йўловчи транспортидаги харажатларини иқтисод қилиш мақсадида» қабул қилинган.

Ҳозир амалда бўлган ойлик йўл чипталари:

  • N (нафақахўр ва ногиронлар учун — автобус) — 60 000 сўм
  • T (талабалар учун — автобус) — 60 000 сўм
  • O‘ (ўқувчилар учун — автобус) — 60 000 сўм
  • AV (умумий аҳоли учун — автобус) — 120 000 сўм

серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:

  • NM (нафақахўр ва ногиронлар учун — автобус ва метро) — 83 000 сўм
  • TM (талабалар учун — автобус ва метро) — 83 000 сўм
  • O‘M (ўқувчилар учун — автобус ва метро) — 83 000 сўм
  • AVM (умумий аҳоли учун — автобус ва метро) — 166 000 сўм

ойлик йўл чипталари жорий этилди.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябрдан сотувга чиқарилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.