Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида авиақатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади

Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида авиақатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади

5 апрелдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди.

Qalampir.uz'да ёзилишича, парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (Тошкент вақти билан):

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли “орзу лайнерлари” Нью-Йоркка ҳафтанинг сешанба кунларида ҳам парвоз қилади.  Унинг жадвали қуйидагича:

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Boeing 787 Dreamliner самолётлари  Нью-Йоркка ҳафтада бир марта – якшанба кунларида парвозни амалга оширмоқда. 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.