Тошкент-Олмаота автобус қатнови 12 апрелдан йўлга қўйилади

Тошкент-Олмаота автобус қатнови 12 апрелдан йўлга қўйилади

Тошкент-Олмаота ўртасида мунтазам автобус қатнови 12 апрелдан бошланади, деб хабар қилди "Ўзавтотранс" агентлиги матбуот хизмати.

Қатновларни "ERKIN EMINA EXPRESS TOUR" ўзбек компанияси "YUTONG" автобусларида амалга оширилади. Қозоғистон томонидан эса "ЮГ ТРАНС ЛАЙН" компанияси "VANHOL" автобусларида қатновлар амалга оширилади. "Тошкент" автобус вокзалидан автобуслар кунига уч марта: 16-00, 17-00 ва 18-00 да. Олмаотада янги қатнов "Сайран" автовокзалидан амалга оширилади.

Ушбу йўналиш масофаси — 818 км, йўл вақти — 16 соат 30 дақиқани ташкил қилади. Қатнов жадвалига 30 дақиқа "Ғишт кўприк" (Ўзбекистон) и "Жибек Жоли" (Қозоғистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш вақти инобатга олинган.

Ташувчилар томонидан йўл ҳақи Ўзбекистонда — 100 минг сўм, Қозоғистонда — 4 минг танга этиб белгиланди.

"Автобус қатнов жадвалларига риоя қилишни таъминлаш мақсадида божхоначилар ва чегарачилар "Ғишт кўприк" (Ўзбекистон) и "Жибек Жоли" (Қозоғистон) постларида Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишидаги автобус йўловчиларини биринчи навбатда божхона ва чегара назоратидан ўтказиш масалаларини ҳал қилишди", — дейилади хабарда.

Давлатлар ўртасида автобус қатнови 90 йилларнинг ўрталаридан бошлаб тўхтатилганди. Бироқ 2018 йил январ бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент-Чимкент-Тошкент йўналишида автобус қатновини йўлга қўйишганди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 17 ноябрда Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро автомобил қатновлар тўғрисида битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома кучга кирди. Ушбу ҳужжат давлатлар ўртасида мунтазам ва мунтазам бўлмаган автобус қатновларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосини белгилаб берди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.