«Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарондан ўтган қисмида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади

«Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарондан ўтган қисмида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади

«Тошкент—Ўш» автомобиль йўлида бир дона автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди, деб ёзади Daryo.uz.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимияти ташаббуси билан вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг 142-километри – «Қорахитой» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ 16 февралдан «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг 806-871 километлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган 3 дона фоторадар ускунаси расман ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур фоторадарлар ёрдамида 13 мартга қадар 29 минг 400 дан ортиқ ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини бузган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.