Тошкент-Остона йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Тошкент-Остона йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

2017 йилнинг июнь ойидан Тошкент-Остона йўналишидаги поездлар қатнови йўлга қўйилади. Ҳозирда бунинг учун керакли барча ҳужжатлар имзоланган. Бу ҳақида 2 май куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Бугунги кунда юртимизда Тошкент-Олмаота йўналишидаги поездлар қатнови йўлга қўйилган бўлиб, бунда Қозоғистон томоннинг «Тулпор-Талго» поездлари хизмат кўрсатади. Янги, яъни Тошкент-Остона йўналиши бўйича эса Ўзбекистон томоннинг поездлари қатнаши маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент-Олмаота йўналишида қатновчи поездлар нархи — 90 000-220 000 сўмни ташкил қилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.