Тошкент патруллари скутерда тезроқ ҳаракатланади

Тошкент патруллари скутерда тезроқ ҳаракатланади

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси скутер минган мотопатрулларни йўлга қўйди. Улар пойтахтнинг марказий кўчаларида иш фаолиятини бошлади. Хўш, нега ички ишлар ходимлари мотоцикл эмас, скутер минишди? Жавоб оддий: мотоцикл кучли транспорт бўлиб, уч сониядаёқ тезлиги юзга чиқади, бу йўл-патрул хизмати учун қулай транспорт. Пост-патрул хизмати учун эса камтарроқ техника ҳам бўлади. Двигатели ҳажми 49 см куб ва энг юқори тезлиги 50 км/соат бўлган скутер айни уларга мос. Шунингдек, скутернинг нархи ҳам мотоциклникидан арзонроқдир.

Скутер автомобиль ўтолмайдиган тор жойлардан ҳам қийналмай ўтади. Аҳоли зич жойлашган тураржойларда ҳам бемалол ҳаракатланади. Бу ИИББ хизматчиларининг тезкорлигини янада оширади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йили Тошкент, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларида мотопатруллар пайдо бўлган. Пойтахтдаги хизматчилар Honda мотоциклларида юрибди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"