Тошкент — Рига — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи пасайтирилди

Тошкент — Рига — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи пасайтирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йил 22 июндан бошлаб Тошкент — Рига — Тошкент йўналиши бўйича эконом класснинг минимал тарифларини пасайтирмоқда. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур йўналишда авиачипта нархи минимал тариф бўйича бир томонга 210 евро (1 954 293 сўм), бориб-келиш тарифи эса 330 евро (3 071 032 сўм) этиб белгиланди.

Авиачипта харид қилинган кунидаги Марказий банки курси бўйича миллий валютада сотилади.

Маълумот учун, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Латвия пойтахтига ҳафтада бир марта, жума кунлари Boeing 767 самолётларида парвозларни амалга оширмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.