Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жойлаштирилди, деб ёзмоқда norma.uz сайти.

Ҳужжатларда қайд қилинишича, ҳажмли қонун ҳужжатлари базаси мавжудлигига қарамай, транспорт бозорининг ривожланишига бир-бирини такрорловчи тартиботлар, автомобиль транспорти соҳасидаги тадбиркорлар учун чекловлар ва тўсқинликлар тўғаноқ бўлмоқда.

Бундай муаммоларни бартараф этиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспорт ҳаракатини лицензиялаш департаментларини тугатиш бўйича комиссиялар тузилади. Департаментлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига бирлаштирилади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2 ой муддатда бепул асосда департаментлар томонидан берилган амалдаги лицензиялар ва лицензия карточкаларини қайта расмийлаштиради.  Қайта расмийлаштиришга қадар ташувчилар ўз фаолиятларини эски лицензиялар асисида амалга оширадилар.

Департаментларни тугатиш бўйича комиссия 15 нафар кишидан иборат бўлиб, унга И.Маҳкамов – Вазирлар Маҳкамасининг  Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари департаменти мудири бошчилик қилади.

Мазкур Қарорларнинг қабул қилиниши муносабати билан:

  1. Президентнинг “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ҳамда тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига;
  2. Президентнинг “Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилади.

Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.