Тошкент шаҳри ҳайдовчиларидан ноқулайликларга яна бир ҳафта чидаб туриш сўралмоқда

Тошкент шаҳри ҳайдовчиларидан ноқулайликларга яна бир ҳафта чидаб туриш сўралмоқда

Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ва Муқимий кўчасининг реконструкция қилиниши муносабати билан ёпилган кўчалар 22 августда очилади.

Kun.Uz‘нинг ёзишича, Тошкент ҳокимияти ўз сайтида шаҳарликларга ҳаракатланишнинг чекланиши ва баъзи кўчаларнинг ёпилиши сабабли юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Гап, жумладан, Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ва Муқимий кўчаси орқали кўприкнинг қурилиши ҳақида кетмоқда. Бу кўчалар пойтахтда янги транспорт ҳалқасини шакллантиради.

22 августдан Муқимий кўчасида қурилиш ишлари тугатилиши билан чекловлар олинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.