Тошкент шаҳрида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир этилди

Тошкент шаҳрида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир этилди

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар берилишича, 24 май тонгги саккизлар атрофида Тошкент шаҳридаги Ганга кўпригида 11 та автомобиль иштирокида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлган, деб Kun.Uz хабар бермоқда.

Фойдаланувчилар қолдирган изоҳдан маълум бўладики, ЙТҲлар кўприкнинг турли қисмларида содир бўлганлигини англаш мумкин. Улардан бирида бешта автомобиль ўзаро тўқнашиб кетган бўлиб, иккинчи ЙТҲ олтита автомобиль иштирокида содир этилган. Айрим фойдаланувчилар яна иккита автомобиль билан ЙТҲ содир бўлганини қайд этишган.

Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. ЙПХ ходимлари мазкур вазиятни ўрганишаётганини билдириб ўтишган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.