Тошкент шаҳрида 4 февраль куни хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ 1,5 мингта ҳолати қайд этилди

Тошкент шаҳрида 4 февраль куни хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ 1,5 мингта ҳолати қайд этилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 4 февраль куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 3316 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Жумладан, 31 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 14 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 54 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 63 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 511 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 197 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 5 та бўйсунмаслик, 1592 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.

Жами 78 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.