Тошкент шаҳрида транспорт департаменти ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳрида транспорт департаменти ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қуйидаги таклифи маъқулланди:

Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият тузилмасида асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаментини ташкил этиш:

шаҳар транспортини тартибга солиш ва ривожлантиришнинг самарали механизмларини ташкил этиш, бошқариш, ишлаб чиқиш ва қўллаш тизимини такомиллаштириш;

транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек, автомобиль тўхташ жойларини ривожлантириш соҳасида шаҳар дастурларини ишлаб чиқиш;

шаҳар йўловчи транспорти фаолият юритишининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш;

йўллар, йўл объектлари ва йўл-транспорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш учун йўл ҳаракатини ташкил этишнинг хавфсиз ва самарали дастурлари ва чизмаларини, шу жумладан, йўл ҳаракатини тартибга солиш тизимларини, замонавий интеллектуал ахборот-коммуникация тизимларини режалаштириш, лойиҳалаш ва жорий этиш;

Тошкент шаҳар ташкилотлари, шу жумладан, коммунал ва эксплуатация ташкилотларининг йўл-транспорт инфратузилмаси ва йўл объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, мувофиқлаштириш.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.