Тошкент шаҳридаги янги автобусларга совутгичлар ўрнатилади

Тошкент шаҳридаги янги автобусларга совутгичлар ўрнатилади

Тошкент шаҳрида фойдаланилаётган йўловчи автобуслари конструкциясида вентиляторлар билан жиҳозланиш кўзда тутилмаган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Шу билан бирга, компания шаҳар транспортида қулай шароитлар яратишга қарор қилди ва MAN ҳамда Isuzu русумидаги автобусларни ишлаб чиқарувчиларга табиий шамоллатиш дарчалари ўлчамини катталаштиришни таклиф этди.

Шунингдек, йўловчи автобусларининг янги моделларига совутгичлар ўрнатишга қарор қилинди. Ушбу таклифлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга ошириш учун қабул қилингани билдирилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.