Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида неча километр йўл таъмирланaди?

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида неча километр йўл таъмирланaди?

Ўзбекистонда Тошкент шаҳри кўчаларининг капитал ва жорий таъмири манзилли параметрлари тасдиқланди. Бу кўчаларда 2017-2018 йилларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Кун.uz’га “Ўзавтойўл” вакиллари хабар берди.

Тошкент шаҳридаги энг ёмон йўллар бўлган туманлар учлигига Учтепа тумани (икки йил давомида 40,8 км йўл қисми таъмирланади), Миробод тумани (35,8 км) ва Сергели тумани (31,3 км) кирди.

Бу ҳолатда энг кам муаммо Бектемир (19,3 км) ва Яккасарой туманида (22,5) кузатилган.

Бошқа туманларга келадиган бўлсак, бу ерда ишлар тахминан тенг. Юнусобод туманида 29,1 км йўл, Олмазорда — 28,5 км, Яшнободда – 28,4 км, Шайхонтоҳурда – 27,4 км, Мирзо-Улуғбекда – 26,2 км ва Чилонзор туманида – 25,4 км. йўл таъмирланади.

Тошкент шаҳрида икки йил ичида ҳаммаси бўлиб қарийб 333 км автойўл таъмирланиши режалаштирилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.