Тошкент шаҳрининг икки кўчаси 2019 йилгача ёпилади

Тошкент шаҳрининг икки кўчаси 2019 йилгача ёпилади

Элбек ва Қорасув-2 кўчасининг қисмлари 2018 йилнинг 10 майидан то 2019 йилнинг 31 декабригача ёпиқ бўлади, деб ёзмоқда Sputnik. Тошкент ҳокимияти матбуот хизматининг хабарига қараганда, айланма метро қурилиши муносабати билан йўллар ёпилмоқда.

Жамоат транспортлари ёпиқ кўчаларни айланиб ўтади. Тошкент шаҳри маъмурияти ноқулайлик учун узр сўрайди.

Ерости метросининг узунлиги 52,1 км. Бу линия ҳозир мавжуд линиялар билан кесишади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"