Тошкент Шимолий вокзали яқинидаги кўприк қурилишидан фоторепортаж

Тошкент Шимолий вокзали яқинидаги кўприк қурилишидан фоторепортаж

Тошкент Шимолий вокзали атрофидаги ҳудудлар айни вақтда қурилиш ишларининг марказига айланган. Бугунги кунда Кичик ҳалқа йўли устидан ўтган йўл ўтказгичнинг бир неча йил аввал демонтаж қилинган қисмини қайта тиклаш ишлари давом этмоқда, деб ёзади Daryo.uz.

Янги кўприк Тошкент марказини шаҳарнинг шарқий қисмидаги туманлар билан боғлайди, мазкур ҳудудларга қисқа муддатга етиб олиш имконини яратиб, тирбандликлар муаммосининг қисман ҳал этилишига ёрдам беради.

Кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган аввалдан мавжуд қисми реконструкция қилинмоқда. Eni 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилмоқда — у турар жой даҳасини айланиб ўтади.

Қурилиш ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан олиб борилмоқда. Компания бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов кўприк қурилиши Мустақиллик байрамига қадар битирилишини айтган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.