Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди

Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди

2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилди, дея «Газета.uz»’га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Эрталаб трамвайлар қатновга чиқди, аммо вагонлардан бири рельсдан чиқиб кетгач, барча ҳайдовчилар депога қайтиш ҳақида кўрсатма олди. 9:10 да депога сўнгги вагон кирди, ва шу тариқа, Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди.

«Тошкент трамвайи» Ўзбекистон пойтахтида трамвай ҳаракати тўхтатилганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9 ва 13-трамвай йўналишларининг иши 22 апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17 ва 8-трамвайлар иши тахминан 1 июнга қадар давом этиши кутилаётган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.