Тошкент учун 350та MAN автобусларига буюртма берилди

Тошкент учун 350та MAN автобусларига буюртма берилди

Тошкент учун 350та MAN автобусига кредит билан буюртма берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги йўловчи автобус паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади, деб ёзмоқда kun.uz.

«Тошшаҳартрансхизмат» ва «JV MAN Avto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ўртасида 2017-2019 йилларда 350та автобусни етказиб бериш бўйича олди-сотди шартномаси тузилди, улардан 110таси 2018 йилга мўлжалланган.

MAN, автобусларни етказиб беришда, «Тошшаҳартрансхизмат»га умумий миқдори 9,5 млрд сўм бўлган технологик асбоб-ускуналар, махсус ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва махсус техникани беғараз асосда топширади.

110та шаҳар ва шаҳарлараро автобуснинг олди-сотдиси Халқ банки томонидан 7 йилга тақдим этилувчи кредит кўринишидаги жамғарма пенсия тизими маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бу ерга қайта молиялаштириладиган банкнинг («Ўзсаноатқурилишбанк») 1% миқдоридаги маржаси қўшилади.

Кредитни қайтариш, фоизлар ва комиссиялар тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2018 йилда 80та шаҳар автобуслари ва 30та шаҳарлараро автобуслар етказиб берилади. Биринчиси 1,88 млрд сўмдан, иккинчиси - 1,87 млрд сўмдан туради. 165 млрд сўмлик аванс тўлови сентябрь ойига режалаштирилган.

Умуман олганда, тўланадиган умумий миқдор (фоиз ва комиссия билан) 331 млрд сўмни ташкил этади. У бир неча йилга чўзилади - 2025 йилгача.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#MAN

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.