Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиарейслар 2017 йилнинг январь ойидан қайта йўлга қўйилади

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиарейслар 2017 йилнинг январь ойидан қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авирейслар 2017 йилнинг январь ойидан қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Душанбе халқаро аэропорти» ОАЖга таяниб, Daryo хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон парвоз хавфсизлиги бўйича назорат давлат инспекцияси ўринбосарининг биринчи ўринбосари Олег Лим бошчилигидаги делегация Тожикистонга ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация Душанбе аэропорти фаолияти билан танишиб, Тожикистон траспорт вазирлиги билан музокара ўтказди.

Учрашув якунида томонлар Душанбе–Тошкент–Душанбе йўналишида авиарейсларни 2017 йилнинг янваот ойида қайта йўлга қўйилиши ҳақида ҳамкорлик баённомасига имзо чекди.

Келишувга кўра, Душанбе–Тошкент–Душанбе йўналишидаги рейслар ҳафтасига икки марта «Сомон-Эйр» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!